Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2020 йилда янги қувватларни ташкил этиш, инфратузилма ва хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури тасдиқланади
2020 йилда янги қувватларни ташкил этиш, инфратузилма ва хизматлар соҳасини ривожлантириш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг “2020 йилда янги қувватларни ташкил этиш, инфратузилма ва хизматлар соҳасини ривожлантириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди
Қайд этилишича, ўтган йиллар давомида республиканинг барча ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда улардаги инфратузилма объектлари билан таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилган бўлса-да, тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоли масалалар тўлиқлигича ўз ечимини топмасдан қолмоқда.
Хусусан:
биринчидан, ҳудудларда янги қувватларни ишга тушириш, маҳаллий хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш орқали рақобатбардош экспортбоп тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш лозим даражада йўлга қўйилмаган;
иккинчидан, ҳудудларда ишга туширилган лойиҳаларни, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилма билан таъминлаш, ичимлик ва оқова сув тармоқларини модернизация қилиш, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга сифатли логистика хизматлари кўрсатиш бўйича замонавий инфратузилмани шакллантириш борасидаги ишлар тизимли ташкил этилмаган;
учинчидан, ҳудудларда ўз фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш ва уларни фаолиятини тиклашда кўмаклашиш, молиявий кўмак бериш бўйича ишлар тизимли ташкил этилмаган;
тўртинчидан, ҳудудларда давлат активлари бўлган бўш турган биноларни белгиланган тартибда тадбиркорларга сотиш бўйича ишлар қониқарли даражада ташкил этилмаган.
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқилган “2020 йилда янги қувватларни ташкил этиш, инфратузилма ва хизматлар соҳасини ривожлантириш тўғрисида”ги дастури маъқулланади.
Дастурни амалга оширишнинг асосий устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:
юқори технологияли рақобатбардош экспортбоп тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш, янги иш ўринларини ташкил этиш хусусан, хотин-қизлар, ёшлар ва кам таъминланган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадлари ҳамда турмуш даражасини ошириш;
маҳсулот таннархини, сотиб олинаётган хом ашё, материаллар ҳамда бутловчи буюмлар қийматини пасайтириш, фойдаланиш харажатларини ва қўшимча харажатларни қисқартириш, тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш мақсадида муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш;
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек, Давлат улуши бўлган ва бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш орқали бюджетга тушумларни кўпайтириш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда барқарор солиқ тушумларини таъминлаш.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда 2020 йилда ишга туширилиши режалаштирилган инвестиция лойиҳаларини бажарилиши бўйича лойиҳа ташаббускорлари ва тижорат банклари билан келишган ҳолда тармоқ жадвалларини ишлаб чиқадилар.
Белгиланишича:
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан янги қувватларни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларнинг белгиланган муддатларда амалга оширилишини таҳлил қилиб боради ва мувофиқлаштиради;
инвестиция лойиҳаларнинг барча параметрлари бажарилиши бўйича мониторинг олиб борилишини ташкил этади ва ҳар ойда тизимли равишда муаммоли масалаларни кўриб чиқиб, уларни ҳал этиш юзасидан тезкор амалий чоралар кўради;
зарурат бўлганда, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда лойиҳа ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда, инвестиция лойиҳаларига тегишли ўзгартиришлар киритади.
Энергетика вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари асосида ишлаб чиқариш корхоналарини муҳандислик-коммуникация тармоқларига ўз вақтида уланишини ҳамда уларга мавжуд ресурс ва техник имкониятлардан келиб чиқиб, талаб этиладиган табиий газ ва электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш чораларини кўрадилар.
Савдо-саноат палатаси, Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2020 йил давомида, ўз фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тиклашга кўмаклашиш, уларнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишни таъминлайди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Савдо-саноат палатаси, Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2020 йил давомида сотилиши режалаштирилган давлат улуши бўлган ва бўш турган объектларни тадбиркорларга сотиш ишларини жадаллаштирадилар. Бунда, импорт ўрнини босувчи экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилади.
Мавзуга оид
08:17 / 18.06.2026
Европада сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бошланди
08:02 / 16.05.2026
Вьетнам тарихидаги энг қиммат мегалойиҳага қўл урмоқда
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026