Жаҳон | 23:14 / 17.02.2020
8496
3 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШни “хакерлар империяси” деб атади

Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Гэн Шуан АҚШни дунё киберҳудудидаги энг йирик айғоқчи ва “хакерлар империяси” деб аташ мумкинлигини айтди.

Гэн Шуан Фото: Артем Иванов/ТАСС

Хитой вакили онлайн-брифингда ОАВда АҚШ ва Германия махсус хизматлари Швейцариянинг Crypto AG компанияси ниқоби остида ўтказган катта кўламли айғоқчилик фаолияти ҳақидаги хабарларга шундай изоҳ берди.  

“Фактлар АҚШ халқаро киберҳудуда энг йирик айғоқчи давлат ва том маънода хакерлар империяси эканлигини навбатдаги марта исботлади. Уларнинг яширинча тинглашлари ўзбошимчалик ва қонунга амал қилмаслик даражасига етди”, деб айтган дипломат.

“Улар ҳар куни бутун дунё бўйлаб 5 млрд телефон қўнғироғини эшитади, 10 йилдан кўпроқ вақтдан бери Германия канцлери Ангела Меркель телефонини тинглаб келади, ҳар йил Хитойдаги 3 млнта компьютер устидан назоратни эгаллаб олади ва 3,6 мингдан кўпроқ сайтига троян дастурларини киритади. Шу билан бирга улар ўзларини киберҳужумлар қурбони қилиб кўрсатади, ўғри “ўғрини ушла” деб бақиргани каби томоша кўрсатади. Бу аҳмоқона ва тутуруқсиз найранглардан бўлак нарса эмас”, деб қўшимча қилган Гэн Шуан.   

“Эсқи қарзларни ёпмасдан, янгиларига ботади. АҚШ ҳали WikiLeaks ва Сноуден иши бўйича жаҳон олдидаги қарзини узиши керак”, деб ўз сўзларини якунлаган хитойлик дипломат.  

Швейцария телевидениесининг “Рундшау” дастури, Германиянинг ZDF телекомпанияси ва The Washington Post нашри ўтказган журналистик тергов натижаларига кўра, АҚШ Марказий разведка бошқармаси ва Германиянинг разведка хизмати БНД 1971 йилда Швейцарияда жойлашган Crypto AG компаниясини сотиб олгани аниқланган. Ўша вақтларда компания махфий ахборотни шифрлаш учун мўлжалланган қурилмаларни ишлаб чиқариш соҳасида етакчилардан бири бўлган. Аслида эса компания қурилмалари АҚШ ва Германия махсус хизматлари улар орқали жўнатиладиган ахборотни ўқий оладиган қилиб ишланган бўлган.       

АҚШ ва Германиянинг ушбу разведка фаолияти умумий ҳисобда 100дан кўпроқ давлат, жумладан Миср, Ливия, Эрон, Аргентина ва Саудия Арабистонини қамраб олган. Швейцариянинг нейтрал давлат эканлиги ҳисобига компания қурилмаларига талаб катта бўлган. “Рундшау” дастурида, шунингдек, Швейцариянинг юқори даражадаги ҳарбий разведкаси Германия ва АҚШнинг бу кирдикорларидан хабардор бўлгани таъкидлаб ўтилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда