Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрлик учувчи ишидан айрилишига сабабчи бўлган актёрдан 1,6 миллион доллар талаб қилмоқда
Ижтимоий тармоқларда тарқалган роликда мисрлик актёр ва хонанда Муҳаммад Рамазон капитаннинг ёнида самолётни бошқараётгани акс этган. Мисрлик артист бошқарган самолёт Саудия Арабистонига учаётган бўлиб, унинг бортида йўловчилар бўлган.
2018 йил октябрда бир умрга лицензиясидан айрилган мисрлик учувчи Ашраф Абу Юср унинг ишдан бўшатилишига сабабчи бўлган актёр Муҳаммад Рамазондан 25 миллион миср фунти (1,6 миллион доллар) талаб қилмоқда, деб хабар берди Youm7 газетаси.
Ўтган йил октябрда Миср фуқаро авиацияси вазирлиги маҳаллий актёрлардан бирига самолёт штурвалини бошқаришга рухсат бергани учун хусусий авиакомпаниялардан бирининг учувчисини бир умрга ишдан четлаштирганди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган роликда мисрлик актёр ва хонанда Муҳаммад Рамазон капитаннинг ёнида самолётни бошқараётгани акс этган. Мисрлик артист бошқарган самолёт Саудия Арабистонига учаётган бўлиб, унинг бортида йўловчилар бўлган.
Газетанинг ёзишича, учувчи 6 октябрь номли шаҳар судига Рамазонга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "самолёт кабинасидаги фото ва видеолар чоп этилиши натижасида етказилган моддий ва маънавий зарар учун 25 миллион фунт" талаб қилган.
Учувчи аввалроқ унинг ишдан четлатилиши тўғрисидаги қарор қайта кўриб чиқилишини сўраб фуқаро авиацияси бошқармасига мурожаат қилганди.
Мавзуга оид
22:52 / 20.06.2026
Товламачилик учун қидирувда бўлган шахс Мисрдан экстрадиция қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
22:30 / 16.04.2026
Саудия, БАА, Миср. Эрон урушига уч хил ёндашув
10:43 / 19.03.2026