Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда янгича форматдаги арзон дорихона иш бошлади
Инсон ҳаётидаги энг зарур ва бебаҳо бойлик – бу ўзининг ва яқинларининг соғлигидир. Бежизга дуога қўл очилганда ҳам энг аввало сиҳат-саломатлик, хотиржамлик сўралмайди. Лекин ҳаммамиз ҳам иссиқ жонмиз, кутилмаганда касал бўлиш - иситма чиқиши, томоқ оғриши, шамоллашдан ҳеч ким ҳимояланмаган.
Ана шундай кўнгилсиз, кутилмаган вазиятларда зудлик билан шифокорларни излаб қоламиз. Улар эса одатдагидек керакли дорилар рўйхатини қўлимизга тутқазишади. Мана, шу ўринда қайси дорихонага боришга бош қотади. Сабаби, қўлида бир қатор дорилар рўйхати бўлган бемор учун дорихонанинг сифати, ишончлилиги ва энг муҳими, арзонлиги жуда муҳимдир.


Янги дорихона
Шаҳримизда очилган янги, замонавий “Элга хизмат” дорихоналари аҳолини юқори сифатли, зарур дори-дармонлар билан таъминлашни мақсад қилган. Дорихона ўз номидан келиб чиққан ҳолда энг аввало мижоз саломатлиги йўлида хизмат қилиб, уларга арзон нархлардаги дориларни тақдим этади. Энди ўрта миқдорда иш ҳақи оладиган аҳоли қатлами ҳам ҳамёнбоп нархларда дори-дармон сотиб олиши мумкин. Сиз бу ерда исталган турдаги дориларни топиш, профессионал ходимлар хизматидан фойдаланиш ва энг муҳими, сертификатланган товарларни арзон нархларда харид қилиш имконига эга бўласиз.
Дориларнинг кенг ассортименти
Дорихонага маҳаллий ва хорижий дори ишлаб чиқарувчилардан барча турдаги дори воситалари келтирилган. Турли касалликларни даволаш ва олдини олиш учун зарур бўлган барча дорилар, уларнинг ўриндошлари мавжуд бўлиб, сиз учун катта танлов тақдим этилади.
Шунингдек, бу ерда витаминлар ва БАД (биологик фаол қўшимчалар), болалар, катталар, кекса кишилар ва ҳомиладор аёлларга ҳам махсус товарларни топиш мумкин. Нафақат дорилар, балки беморлар учун зарур бўлган тиббий асбоб ва ускуналар ҳам мавжудлиги қимматли вақтингизни тежашга ёрдам беради.


Арзон нархлар
Юқорида қайд этилганидек, дорихона аҳолимиз турмуш шароити, имкониятидан келиб чиққан ҳолда, арзон нархларда сифатли дори воситаларини тақдим этади. Сиз бунга ишонч ҳосил қилиш учун, юртимизда ўзининг “арзон” номи билан танилган айрим дорихоналардаги дори нархлари билан ҳам солиштиришингиз мумкин. Асосий мақсад – юртдошларимизга, синалган дори воситаларини мақбул нархларда етказиб беришдир.
Ишончли хизмат
Дорихонада барча товарлар ўзининг сифат сертификатига эга бўлиб, “Элга хизмат” фақатгина ишончли ва бу соҳада катта тажрибага эга бўлган ҳамкорлар билан ишлайди. Шундай экан, ҳар бир маҳсулот сифат текширувидан ўтказилган ва сертификатланган. Профессионал ходимлар таркибидан иборат жамоа эса сизларга керакли дориларни танлаш ҳамда фойдали маълумотлар беришга доимо тайёр.


Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мунавварқори кўчаси, 9-уй
Мўлжал: ТТЗ «Корзинка» рўпараси
Мурожаат учун телефон: +998 71 264 21 22
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
12:06 / 04.03.2026
Рақобат қўмитаси 26 та дорихонага иш қўзғатди
18:47 / 24.01.2026
2 мингта дори нархи 40-60 фоизга туширилди — Фармагентлик
17:35 / 13.12.2025
Тошкентда рецептсиз дори сотиш тўхтади. Дорихоналарда вазият қандай?
17:58 / 24.10.2025