Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди
2020 йил 17 февраль куни Қирғизистондаги «Достук-автодорожний» назорат-ўтказиш пунктида чегарачилар Ўзбекистон фуқаросини давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга урингани учун қўлга олишди. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат чегара хизматининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Хизматни ўтиш давомида чегара наряди ўтказиш пунктини ноқонуний равишда - паспорт назоратидан ўтмасдан кесиб ўтишга уринган Ўзбекистон фуқароси, 1996 йилда туғилган Т.Н. (аёл)ни аниқлади.
Назорат-ўтказиш пункти ҳудудига кириб, у паспорт назорати кабинасини четлаб ўтган ҳамда чегарачилар томонидан қўлга олинган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг, қўлга олинган шахс Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси ходимларига топширилди.
Мавзуга оид
20:07
Қамчибек Ташиев 2027 йилги президентлик сайловида иштирок этишдан воз кечди
10:12 / 11.07.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида рақамли божхона назорати жорий этилади
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
21:06 / 07.07.2026