Умурзоқов ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича ишлар суръати пасаймаслигини билдирди
Ўзбекистонда бизнес юритиш учун муҳитни яхшилаш бўйича ишлар давом эттирилади. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форумида республика инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов хабар берди.
«Мен шуни қатъий таъкидлашим мумкинки, президент Шавкат Мирзиёев томонидан тадбиркорларга шарт-шароитларни яхшилашга қаратилган иш суръати пасаймайди. Имкониятлар пайдо бўлса, бу ҳаракат қилиш вақти келганидан дарак беради», - деди у.
Унинг сўзларига кўра, бу йил ҳар бир ҳудудда тадбиркорлар учун ер участкалари тўғрисида очиқ ва шаффоф маълумотларни тақдим этишнинг янги тизими жорий этилади. «Исталган вақтда ва исталган ҳудудда ер участкалари, бўш турган бино ва иншоотлар, уларнинг қиймати ва сотиб олиш шартлари тўғрисида маълумотлар бўлган харита онлайн-режимда ишлайди», - деди Умурзоқов.
Катта ижтимоий хавф туғдирмайдиган, тадбиркорлик соҳасидаги жиноятларни декриминаллаштириш сиёсати давом эттирилади.
Бундан ташқари, Умурзоқовнинг таъкидлашича, инвесторларни қўллаб-қувватлаш мақсадида солиқлар тўлаш муддатини узайтириш, давлат томонидан инфратузилма яратишга кетган харажатларни қисман қоплаб бериш механизмлари жорий қилинмоқда. Шу билан бирга, даромад солиғини ҳисоблашда янги технологик ускуналар сотиб олиш, янги объектларни қуриш ва модернизация қилиш харажатларини ушлаб қолиш амалиёти кенгайтирилди.
«Шунингдек, биз тадбиркорлик фаолиятини, лицензиялаш ва рухсатнома бериш тартибини қийинлаштирадиган тизимни жиддий равишда ўзгартиришни режалаштирмоқдамиз», - дея қўшимча қилди вазир.
«Шуни таъкидлашни истардимки, венгриялик ишбилармонларнинг барча муҳим ташаббуслари мамлакат раҳбарияти томонидан қўллаб-қувватланади. Ўзбекистон томони венгриялик дўстлар ва шериклар билан яқин ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилган», - деди Умурзоқов.
Мавзуга оид
16:16 / 08.11.2024
Тахтиқорача довонида тош босиб қолганларнинг икки нафари венгриялик бўлган
23:00 / 23.10.2024
Ўзбекистоннинг Хорватиядаги биринчи элчиси тайинланди
13:30 / 23.10.2024
Венгриядан профессор-ўқитувчилар Ўзбекистонда дарс бериш учун юборилади
11:00 / 15.10.2024