Ўзбекистон | 10:28 / 18.02.2020
6164
1 дақиқада ўқилади

Халқ таълими тизимида янги давлат хизмати жорий этилади

Фуқаролар аттестатни йўқотганда Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали унинг дубликатини қисқа муддатда олиши мумкин бўлади

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон фармонига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим тўғрисида ҳужжатларнинг дубликатини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Қарор лойиҳасига кўра, фуқаролар аттестат (шаҳодатнома) ёки сертификатларни йўқотган ёки фамилиясини ўзгартирганда ёхуд яроқсиз, бузилган ҳолларда Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали унинг дубликатини қисқа муддатда олишга эришади. 

Халқ таълими вазирлигининг алоҳида таъкидлашича, шу вақтга қадар фуқаролар дубликат аттестат олишлари учун бир ой кутишлари зарур бўлган.

Қарор лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид