Иброҳим Абдураҳмонов Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири билан учрашди
18 февраль куни Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто билан учрашди.
Томонлар икки давлат ўртасида илм-фан ва инновациялар соҳасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. Хусусан, Венгрия илмий тадқиқот муассасаларида олимлар ва тадқиқотчиларнинг малакасини ошириш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, биргаликда технопарклар ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилди.
Петер Сийярто ўрта ва олий таълим тизими иқтисодиётнинг реал сектори талабларига кўра мутахассисларни тайёрлаши зарурлиги ва шу орқали меҳнат бозорини такомиллаштириш мумкинлиги борасида Венгрия тажрибасига асосланган ҳолда фикрлар билдирди.
И. Абдураҳмонов стартап экотизимини ривожлантириш, венчур жамғармаларини такомиллаштиришга хисса қўша оладиган кадрларнинг юртимизда камлиги ва бу бўйича қатор ишлар қилиниш зарурлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
14:38 / 02.01.2025
Венгрия ЕИдан миллиардлаб евро дотация олиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди
12:41 / 21.12.2024
Полша собиқ амалдорига Венгрияда бошпана берилганидан норози
21:33 / 20.12.2024
Виктор Орбан Россияга қарши санкцияларни узайтиришдан олдин Трампнинг инаугурациясини кутмоқчи
14:03 / 12.12.2024