Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инфратузилма объектларини қуриш бўйича танлов янгича тартибда ўтказилади
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган объектларни қуриш бўйича танлов тажриба-синов тариқасида янгича ўтказилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича танлов (тендер) ўтказишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қайд этилишича, президентнинг 2020 йил 10 январдаги қарори билан 2020-2022 йилларда Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури тасдиқланган.
Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг Дастурга киритилган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари бўйича 2020 йил учун тажриба-синов тариқасида намунавий танлов ва тендер ҳужжатлари асосида танловни (тендерни) ташкил этиш ҳамда ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Белгиланишича:
а) объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари бўйича намунавий танлов ва тендер ҳужжатлари асосида танловни (тендерни) ташкил этиш ва ўтказиш фақат 2020 йилда қурилиши, реконструкция қилиниши ва капитал таъмирланиши назарда тутилган объектларга нисбатан амал қилади;
б) “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон қонуни талабларига мувофиқ:
лойиҳа ташаббускори давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида танлов (тендер) ўтказилиши тўғрисидаги эълон ва танлов (тендер) ҳужжатлари тўлиқ жойлаштирилиши учун масъулдир;
танлов (тендер) иштирокчиси тақдим этилаётган ахборот ва ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги ва тўғрилиги учун жавоб беради.
Бунда, истисно тариқасида, 2020 йил учун тасдиқланган лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатлари асосида танлов (тендер) ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказмасдан, мазкур қарор билан тасдиқланаётган танловни (тендерни) ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича намунавий ҳужжатлар талаблари доирасида тайёрлашга ва тасдиқлашга рухсат берилди.
Қурилиш вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда 2020 йилги тажриба-синов тариқасида ўтказиладиган танловлар (тендерлар) якунлари асосида 2021 йил 1 январдан бошлаб танловни (тендерни) ташкил этиш ва ўтказиш учун талаб этиладиган намунавий ҳужжатларни назарда тутувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиб, тасдиқлайди.
Лойиҳа ташаббускорлари Қурилиш вазирлигининг ҳудудий танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг марказларини ва капитал қурилишда товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш учун танлов (тендер) ҳужжатларини тайёрлаш бўйича лицензияга эга бўлган ташкилотларни жалб қилган ҳолда, Дастурда назарда тутилган объектлар бўйича танловлар (тендерлар) ўтказилишини таъминлайди.
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги 2021 йилда қурилиши, реконструкция қилиниши ва капитал таъмирланиши назарда тутилган ижтимоий, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмаси объектларининг лойиҳа-қидирув ишларини 2020 йил биринчи ярим йиллигида буюртмачиларнинг ҳисоб-китоблари асосида белгиланган тартибда молиялаштирилишини таъминлайди.
Давлат солиқ қўмитаси қарор билан тасдиқланган танловларни (тендерларни) ташкил қилиш ҳамда ўтказиш бўйича намунавий ҳужжатлар асосида қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан тақдим этилган танлов (тендер) талабгорининг соф тушуми, иш ҳақи жамғармаси ва ходимларнинг ўртача сони тўғрисидаги маълумотларни ҳаққонийлигини ўрганган ҳолда тасдиқланишини таъминлайди.
Мавзуга оид
08:17 / 18.06.2026
Европада сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бошланди
08:02 / 16.05.2026
Вьетнам тарихидаги энг қиммат мегалойиҳага қўл урмоқда
19:17 / 16.04.2026
21 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларида қонунбузилишлар аниқланди
08:32 / 17.03.2026