Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон логистика самарадорлиги бўйича жаҳондаги 50та етакчи мамлакатлар қаторига кирмоқчи
Ўзбекистон 2030 йилга бориб, Жаҳон банкининг Логистика самарадорлиги индексида 50та етакчи мамлакатлар қаторига киришни режалаштирган. Бу ҳақида Тошкентда бўлиб ўтган авиация форумида Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Маҳкамов маълум қилди.
«Мақсадимиз – 2030 йилгача логистика самарадорлиги индексида республикани кучли 50та мамлакатлар қаторига киришини таъминлаш. Биз транспорт йўлакларини диверсификация қилиш ва транзит салоҳиятини ошириш бўйича олиб бориладиган ишларни фаоллаштирмоқчимиз», дея Маҳкамовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Унинг сўзларига кўра, халқаро денгиз йўлларидан узоқ бўлган Ўзбекистон учун транспортировка харажатлари иқтисодиёт рақобатбардошлигининг муҳим омилига айланмоқда.
Вазирнинг биринчи ўринбосари мамлакатда аҳолининг транспорт жиҳатидан мобиллигини ошириш, ҳаракатланувчи таркибни доимий равишда янгилаш, парвозлар географиясини кенгайтириш ва транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш учун шароитлар яратилиши зарурлигини таъкидлади.
Жаҳон банкининг Логистика самарадорлиги индекси (LPI) икки йилда бир марта эълон қилинади. Ўзбекистон унда Арманистон (116) ва Замбия (118) орасидаги 117-ўринни эгаллаган. Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги энг яхши кўрсаткични Қозоғистон 77-ўрин билан қайд этган.
Мавзуга оид
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
18:26 / 03.06.2026
Йил охиригача Бухоро-Урганч-Хива йўналишида замонавий электропоездлар қатнови йўлга қўйилади – транспорт вазири
11:24 / 31.05.2026