Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент - Андижон поезди техник сабаб туфайли тўхтаб қолди
Тошкент - Андижон йўналишида ҳаракатланган йўловчи поезди техник сабаб туфайли тўхтаб қолди
2020 йил 18 февраль куни соат 18:34да 62-сонли Тошкент - Андижон йўналишида ҳаракатланган йўловчи поезди тўхтаб қолди.
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ хабарига кўра, бу техник сабаб туфайли рўй берган бўлиб, поезд Ақча - Аблиқ перегонида тўхтаган.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида соат 19:55дан бошлаб мазкур поезд ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатини давом эттирди.
«Бундай ноқулайлик учун «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ маъмурияти барча йўловчилардан узр сўрайди», - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
14:23 / 14.07.2026
Собиқ онкология шифохоналари ҳудуди ҳозир қанақа ҳолатда?
10:40 / 14.07.2026
Кучли иссиқ туфайли айрим поезд вагонларида салқинлик пасайиши мумкин
09:40 / 13.07.2026
Тошкент метросига яна 3 та замонавий поезд қўшилди
22:10 / 11.07.2026