Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент туманида 222 миллион сўмлик сифати кафолатмаган парфюмерия маҳсулотлари аниқланди
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент туманида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.
Тадбир давомида, фуқаро Н.Н. бошқарувидаги «Дамас» русумли автоулов шубҳа остига олиниб, тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, автоулов юкхонасида фуқаро А.Д. томонидан олиб кетилаётган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган қиймати 176,4 миллион сўмлик парфюмерия маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Шундан сўнг тадбир давом эттирилиб, фуқаро М.Д.га тегишли бўлган «Нексия» русумли автоулов ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Текширув давомида автоулов юкхонасида умумий қиймати салкам 46 миллион сўмлик парфюмерия маҳсулотлари борлиги маълум бўлди.
Бу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026