12:22 / 20.02.2020
0
3067

Репродуктология клиникалари учун жиҳозлаш меъёрлари тасдиқланди

Фото: Norma.uz

Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талабларга тузатишлар киритилди. Улар уч ой ўтгач кучга киради
 
Тиббиёт муассасаларини ҳар бир тиббий ихтисослашув бўйича жиҳозлаш меъёрлари 2017 йил июль ойида тасдиқланган. Қабул қилинган ҳужжат билан айрим энг кам талабларга ўзгартиришлар ёки қўшимчалар киритилди. Norma улардан айримларини келтириб ўтди.
 
Биринчидан, қуйидаги ихтисослашувдаги тиббиёт муассасалари учун (маслаҳат, диагностика, консерватив ва (ёки) оператив даволашдан иборат бўлган амбулатор ва стационар) зарур асбоб-ускуналар рўйхати белгиланди:

интервенцион кардиология;

репродуктология;

неонатология.
 
Иккинчидан, ҳижома, гирудотерапия, фитотерапия, гомеопатия, апитерапия, акупунктура, акупрессура, су-джок каби даволаш турлари учун халқ табобати хонасида нима бўлиши кераклиги белгиланди.
 
Учинчидан, қуйидагилардан иборат тиббиёт муассасаларида бўлиши мажбурий бўлган асбоб-ускуналар турлари киритилди:

паразитологик лаборатория диагностикаси;

биоматериал йиғиш пункти ёки бактериологик лаборатория диагностикаси ташкил этиладиган.
 
Ҳужжат 15.05.2020 йилдан кучга киради.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top