Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода аёл киши ўғрилик содир этди, жиноят иши қўзғатилган
21 ёшли аёл хонадонга ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонадан 1 900 000 сўм ва 2 600 долларни талон-торож қилиб ҳодиса жойдан яширинган
2020 йил 12 февралдан 13 февралга ўтар кечаси соат 03:00да 21 ёшли С.Х. (аёл) ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Бухоро тумани “Удўгри” маҳалласида жойлашган 35 ёшли Г.К.нинг хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонадан 1 900 000 сўм ва 2 600 АҚШ долларини яширин равишда талон-тарож қилиб ҳодиса жойидан яширинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Бухоро тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари жараёнида С.Х. ИИБ биносига олиб келинган ва унинг ёнидан ашёвий далиллар сифатида 900 АҚШ доллари ва 2 260 000 сўм пуллар расмийлаштирилиб олинган, С.Х. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026