Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сингапур компанияси Тошкентда чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича лойиҳани амалга ошириши мумкин
Технология кичик ҳудудларга мўлжалланган бўлиб, транспорт харажатини талаб этмайди, атроф-муҳитга зарарли моддаларни чиқармайди
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Тошкент шаҳар ҳокимлигида Сингапурнинг Alpha Global Capital (S) Pte. Ltd. компанияси мутасаддилари билан учрашув бўлиб ўтди.
Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, мулоқот давомида чиқиндиларни қайта ишлаш йўналишидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш масаласи муҳокама этилди.
Сингапур компанияси вакиллари бу йўналишда етарли тажрибага эгалиги, уларнинг бу соҳа учун яратган техника ва технологияларига дунёда қизиқиш ортиб бораётганлигини қайд этди.
Бугунги кунда компания қаттиқ ва аралаш турдаги чиқиндиларни қайта ишлаш натижасида экологик тоза ўғитлар ишлаб чиқариш, қурилиш материалларини тайёрлаш, шунингдек, сувни зарарсизлантириш учун қатор технологияларни ишлаб чиққан.
Alpha Global Capital (S) Pte. Ltd. таклиф этаётган технологиялар кичик ҳудудларга мўлжалланган бўлиб, транспорт харажатини талаб этмайди, атроф-муҳитга зарарли моддаларни чиқармайди, шунингдек, энергия тежамкордир. Сувни зарарсизлантириш бўйича таклифлари каналларнинг санитар ҳолатини яхшилаш ва ободонлаштириш учун фойдали, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
21:57 / 03.05.2026
Кучли ёмғирлар “Чорсу” метро бекати фаолиятига таъсир кўрсатмади - ФВВ
18:15 / 02.05.2026
Тошкентнинг учта туманида иссиқ сув 5 кунга ўчирилади
11:09 / 02.05.2026
Тошкент метросининг ер усти ҳалқа йўли соат 5:00 дан ишлай бошлади
18:50 / 30.04.2026