Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Тошкент ҳокимига янги ўринбосар - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи тайинланди.
Тошкент ҳокимлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, Зуфаров Дада-Али Нигматович Тошкент ҳокими ўринбосари, ҳокимликнинг Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Дада-Али Зуфаров 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2001 йилда Тошкент архитектура қурилиш институти, 2006 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. 2001 йилдан шу вақтга қадар ҳуқуқ-тартибот идораларида фаолият олиб борган.
Ўзбекистон Президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари тузилмасида ҳоким ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозими жорий қилинди.
Мавзуга оид
14:23 / 14.07.2026
Собиқ онкология шифохоналари ҳудуди ҳозир қанақа ҳолатда?
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026