Жамият | 14:48 / 22.02.2020
9003
2 дақиқада ўқилади

Андижонда «Тиғ» тадбири доирасида 356та тиғли буюм олинди

Андижонда “Тиғ” профилактик тадбирлари доирасида 356та тиғли предметлар олинди

Фото: Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати

Андижон вилояти ИИБ ходимлари томонидан туман-шаҳарларда ўтказилаётган “Тиғ” профилактик тадбирлари натижасида жорий йилнинг шу кунига қадар 356 та тиғли предметлар олинган. 

Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, тадбирлар давомида ушбу тиғли предметлар маиший зарурият учун эмас, бировга жиддий тан жароҳатлари етказиш мумкин бўлган совуқ қурол сифатида сақланганлиги аниқланмоқда. Пичоқлардан ташқари кастет, профессионал ёки хонаки тайёрланган бейсбол биталари ҳам олиб қўйилган.

Тадбирлар давомида ёнидан тиғли жисмлар олинган шахслар эртаси куни оила аъзолари, маҳалладошлари иштирокида муҳокама қилиниб, уларнинг тиғли предметларни олиб юриш сабаблари бўйича тарбиявий ишлар кучайтирилмоқда. 

Хусусан, Андижон вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ППХ батальони ходимлари томонидан “Тиғ” профилактик тадбири доирасида 2020 йилнинг шу кунига қадар Андижон шаҳри ҳудудидаги аҳоли гавжум бўлган масканларда, ўқув муассасаларида, кўчаларда хамда корхона-ташкилотларда жами 44 маротаба профилактик тадбирлар ташкил этилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид