Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Elsewedy Electric Тошкентда драйпорт қуришга қизиқиш билдирмоқда
Тошкент шаҳар ҳокими Мисрнинг Elsewedy Electric компанияси директорлар кенгаши раиси Аҳмад ал Сувейди бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Ўзаро мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.
Аҳмад ал Сувейди ўз компанияси ҳақида маълумот берар экан, улар қайта тикланадиган энергиясини ишлаб чиқариш учун кабеллар, трансформаторлар, электротехника буюмлари, электр узатиш тармоқларини қуриш ва жиҳозлаш, тарқатиш тизимлари, газ ҳисоблагичларини ишлаб чиқариш бўйича етакчилардан бири эканлигини айтиб ўтди.
Ҳозирда Руминия, Греция, Словения, Чехия, Қатар, Жазоир, Сурия, Бангладеш, Танзания, Гана ва бошқа мамлакатларда компания филиаллари фаолият юритаётганлигини маълум қилиб, қатор йўналишларда Ўзбекистон, хусусан, Тошкент билан ҳамкорликда ишлаш таклифини билдирди.
Жумладан, Тошкентда драйпорт (қуруқликдаги логистика маркази) қуриш, смарт ҳисоблагичлар ишлаб чиқариш ва электр энергияси таъминоти соҳасида биргаликда ишлаш нияти борлигини айтиб ўтди.
Учрашувда Миср компанияси раҳбарига пойтахтда амалга оширилиши режалаштирилган қатор лойиҳалар таклиф этилди. Мазкур таклифга асосан, компания мутахассислари тегишли тизимларни ўрганишади ва уларнинг хулосаларига кўра, ҳамкорлик истиқболлари белгиланади.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026