Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ раҳбари дунёни коронавирус эпидемиясига қарши тезроқ ҳаракат қилишга чақирди
Фото: Global Look Press
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус тарқалишини ушлаб туриш тобора мураккаблашиб бораётганидан огоҳлантирди. Шу сабабли халқаро тиббиёт эпидемияни назорат қилиш учун тезроқ ҳаракат қилиши лозим.
Бу ҳақда National Post нашри хабар берди.
“Имкониятлар дарчаси тобора торайиб бормоқда, шу сабабли у тўлиқ ёпилгунгача тезроқ ҳаракат қилишимиз лозим”, деб жавоб қилган ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус Ливан ва Эронда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилиши эпидемияга қарши курашда “бурилувчи он” бўлгани ҳақида берилган саволга.
“Эпидемия исталган йўналишда тарқалиши мумкин”, деб айтган Гебрейесус.
Унинг таъкидлашича, агар дунё тиббиёти улгурса, инқирознинг олди олинади, аммо бу имконият қўлдан бой берилса, дунё жиддий муаммоларга тўқнаш келади.
Охирги маълумотларга кўра, Эронда коронавирусга 18 киши чалинган, 4 киши вафот этган. Шунингдек, Ливанда коронавирус юқтириш бўйича илк ҳолат қайд этилган.
Мавзуга оид
13:05 / 02.12.2025
Қизамиқдан ўлимлар сони камайди, лекин касалланиш кўрсаткичлари ошиб бормоқда – ЖССТ
20:28 / 16.11.2025
Миср қадимий касалликлардан бирига барҳам берилганини эълон қилди
13:32 / 16.10.2025
Бактерияларнинг антибиотикка чидамлилиги кескин ортмоқда – ЖССТ
18:05 / 15.10.2025