Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда фуқарони 260 000 000 сўм пулга «ухлатиб» кетишди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Навоий вилоятидаги фирибгарлик ҳолати тўғрисида хабар берди
Иллюстратив фото
2020 йил 18 февраль куни 26 ёшли М.К. Навоий шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълумотига кўра, у аризасида МЧЖ раҳбари 32 ёшли Ф.Э. биргаликда тадбиркорлик билан шуғулланишни таклиф қилиб, 2019 йил сентябрь ойида ундан 260 000 000 сўм пул маблағларини олиб, шу кунга қадар берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Қайд этилишича, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
22:44 / 02.05.2026
Навоийда маъданли тошларни қазиш ва олтин ажратиб олиш билан шуғулланган шахслар ушланди
10:03 / 28.04.2026
Навоийда мактаб ўқувчилари бошқарувидаги машина ЙТҲга учради
08:32 / 21.04.2026
Ишчи виза ваъдаси билан минглаб доллар талаб қилганлар ушланди
14:26 / 18.03.2026