Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Газли баллончаларда ишлатиш учун рухсат этиладиган кўздан ёш оқизувчи моддалар рўйхати очиқланди
Газли баллончалар, механик пуркагичлар, аэрозолли қурилмалар ва бошқа қурилмалар ёрдамида ишлатиш учун рухсат этиладиган кўздан ёш оқизувчи ёки ачиштирувчи моддалар рўйхати тасдиқланади
Вазирлар Маҳкамасининг “Газли баллончалар, механик пуркагичлар, аэрозолли қурилмалар ва бошқа қурилмалар ёрдамида ишлатиш учун рухсат этиладиган кўздан ёш оқизувчи ёки ачиштирувчи моддалар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Газли баллончалар, механик пуркагичлар, аэрозолли қурилмалар ва бошқа қурилмалар ёрдамида ишлатиш учун рухсат этиладиган кўздан ёш оқизувчи ёки ачиштирувчи моддалар рўйхати:

Ҳужжатга илова қилинган тушунтириш хатида айтилишича, Вазирлар Маҳкамасининг “Газли баллончалар, механик пуркагичлар, аэрозолли қурилмалар ва бошқа қурилмалар ёрдамида ишлатиш учун рухсат этиладиган кўздан ёш оқизувчи ёки ачиштирувчи моддалар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси бош вазир томонидан 2019 йил 19 августда 25/1-2504-сон билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 июлда қабул қилинган “Қурол тўғрисида”ги ЎРК-550-сонли қонунининг ижросини таъминлаш юзасидан назорат режаси”га мувофиқ ишлаб чиқилган.
Билдирилишича, Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган меъёрларни республика норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига мувофиқлаштирилган ҳолда газли баллончалар, механик пуркагичлар, аэрозолли қурилмалар ва бошқа қурилмалар ёрдамида ишлатиш учун рухсат этиладиган кўздан ёш оқизувчи ёки ачиштирувчи 5 хил модданинг рўйхатини ишлаб чиқарилди. Бу рўйхатда кўздан ёш оқизувчи ёки ачиштирувчи моддаларнинг номлари, уларнинг максимал оғирлиги ва параметрлари кўрсатилди. Кўздан ёш оқизувчи ёки ачиштирувчи моддалар таъсирининг газли қурол патронлари ва аэрозолли қурилмаларга максимал оғирлик ва миқдори параметрлари учун чегаравий кўрсатгичлар белгиланди. Шунингдек, қўлланишга рухсат этилган моддаларни аралашмаларини тиббий-биологик синовлар асосида белгиланиши кўрсатилган.
Газли баллончалар, механик пуркагичлар, аэрозолли қурилмалар ва бошқа қурилмалар ёрдамида ишлатиш учун рухсат этиладиган кўздан ёш оқизувчи ёки ачиштирувчи моддалар рўйхатига киритилган моддаларни газли баллончалар, механик пуркагичлар, аэрозолли қурилмалар ва бошқа қурилмалар ёрдамида ишлатилишига меъёрий талаблар белгиланган.
Мазкур қарор лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилди.
Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
11:59 / 17.12.2025