Иқтисодиёт | 23:00 / 24.02.2020
101260
2 дақиқада ўқилади

Тимур Ишметов Молия вазирига айланди

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов вазирликнинг янги раҳбари этиб тайинланди.

Kun.uz манбаси хабар беришича, бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида ўтказилаётган йиғилишда Молия вазири лавозимидан озод этилиб, Иқтисодиёт ва санаот вазири лавозимига ўтказилган Жамшид Қўчқоров ўрнига Тимур Ишметов тайинланган.

Айни вақтда Молия вазири биринчи ўринбосари лавозимида унинг ўрнини ким эгаллаши маълум эмас.

Тимур Ишметов 2019 йилнинг майидан буён Молия вазирлигида ишлаб келаётганди. У муқаддам Марказий банк раиси ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган.

Тимур Ишметов 1979 йилда Тошкентда туғилган. 2000 йилда Тошкент молия институтининг «Молия ва кредит» факультети, 2005 йилда Бирмингем университетининг International Money and Banking йўналишида магистратура босқичини, 2007 йилда -Тошкент юридик университетининг ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Марказий банк иқтисодчиси лавозимидан бошлаган. 2017 йил апрелигача турли лавозимларда фаолият кўрсатган. Жумладан, турли вақтларда МБнинг Монетар операциялар департаменти, Халқаро резервларни бошқариш департаменти, Ички валюта бозоридаги операциялар ва Валюта бошқаруви ва назорати департаментига раҳбарлик қилган, 2017-2019 йилларда Марказий банк раиси ўринбосари бўлган.

Мавзуга оид