Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон коронавирус сабабли Эрон билан авиаалоқани тўхтатди
Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Фуқаролик авиацияси агентлиги Эрон билан авиаалоқани коронавирус тарқалиши сабабли вақтинчалик тўхтатишга қарор қилди.
Фото: khovar.tj
Бу ҳақда агентлик директорининг биринчи ўринбосари Азиз Набизода маълум қилди.
“Varesh Airlines (Эрон) ва “Таджик Эйр” авиакомпанияларига Эронда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият барқарорлашмагунча 25 февралдан парвозларни тўхтатиш буюрилган”, деб айтган Набизода.
Бунгача Тожикистондан Эронга ҳафтасига иккита рейс амалга оширилган.
Аввалроқ юқоридаги сабабга кўра Арманистон, Туркия, Афғонистон, Покистон Эрон билан чегараларни вақтинчалик ёпишга, Туркия, Ироқ ва Кувайт авиаалоқани тўхтатишга қарор қилган.
Айни вақтда Эронда коронавирус билан 61 та касалланиш ҳолати қайд этилган. Улардан 12 таси ўлим билан тугаган. Эрон ҳукумати мамлакатда коронавирус юқтирганлар борлиги ҳақида илк бор 19 февралда маълум қилган.
Мавзуга оид
21:58 / 01.05.2026
Эрон АҚШ билан тинчлик музокаралари доирасида янги таклиф юборди
17:41 / 01.05.2026
Эрондаги уруш фонида гигиена воситаларининг нархи ҳам қимматлашяпти
23:01 / 30.04.2026
Мужтаба Хоминаий: америкаликларнинг жойи Форс кўрфазининг тубида
20:37 / 30.04.2026