Жаҳон | 23:47 / 24.02.2020
33395
2 дақиқада ўқилади

Хитойда коронавирусга қарши самарали вакцина ишлаб чиқилгани маълум қилинди 

Хитойда коронавирусга қарши самарали вакцина ишлаб чиқилди. Бироқ уни ҳали синовдан ўтказиш ва охиригача етказиш керак.

Фото: Getty Images

Бу ҳақда Хитойнинг Россиядаги элчиси Чжан Ханьхуэй маълум қилди.

“Хитойда коронавирусга қарши иммунитет кўрсатувчи вакцина ишлаб чиқилди. Бироқ бу бошланишидир, уни ҳали синовдан ўтказиш ва охиригача етказиш керак”, деб айтган элчи.

У, шунингдек, коронавирусни даволашда самарали дори воситалари топилганини маълум қилган.

“Амалиётнинг кўрсатишича, Хитой дорилари самарали таъсир кўрсатмоқда. Дорилар қўлланган барча ҳолатда бирорта оғирлашиш ҳолати бўлмаган.  Хитой дориларининг умумий самарадорлиги 85 фоиздан, баъзи жойларда 90 фоиздан кўпроқни кўрсатмоқда”, деб қўшимча қилган дипломат. 

Чжан Ханьхуэйнинг таъкидлашича, Хитойда коронавирусга қарши самарали таъсир қилувчи анча йилдан бери қўлланувчи дори топилган. Бу бир неча ўн йиллардан бери безгакка қарши қўлланувчи хлорохина фосфатдир.  

“Шунингдек, собиқ иттифоқда ишлаб чиқарилган яна бир эски дори бор. Ҳозирча шу икки дори самарали ҳисобланмоқда. Коронавирусни енгишнинг энг самарали усули – Европа тиббиётини Хитой тиббиёти билан биргаликда қўллашдир”, деб қўшимча қилган элчи. 

Мавзуга оид