Эрон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари коронавирусга чалингани аниқланди
Қайд этилишича, аввалроқ ўтказилган матбуот анжумани вақтида соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари бир неча бор йўталгани кузатилган.
Эрон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ираж Ҳарирчи коронавирусга чалинди, деб маълум қилди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири маслаҳатчиси Али Ризо Ваҳобзода.
"Кейинги кунларда коронавирусга қарши курашнинг олд қаторида бўлган доктор, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ҳарирчида коронавирус аниқланди", - деб ёзди Ваҳобзода Twitter саҳифасида.
مشاور وزیر بهداشت: تست ابتلای حریرچی، قائم مقام وزیر بهداشت به کرونا مثبت شد pic.twitter.com/hGbFvEU18d
— خبرگزاری ایسنا (@isna_farsi) February 25, 2020
Қайд этилишича, аввалроқ Ҳарирчи ва Эрон ҳукумати вакили иштирокида ўтказилган матбуот анжумани вақтида соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари бир неча бор йўталгани кузатилган.
Хитойда коронавирусга чалинганлар сони 77 минг нафардан ошди, 2592 киши вафот этди, 24 мингдан ортиқ киши тузалди.
Мавзуга оид
23:01 / 04.10.2024
Эрон олий раҳбари Яқин Шарқни Исроилга қарши исён кўтаришга чақирди
19:36 / 04.10.2024
Исроил нишонлари: ядровий марказлар, нефт омборлари ёки оятуллоҳ?
16:23 / 04.10.2024
Эроннинг Исроилга ракета зарбасидан кейин нефт нархи ошди
21:51 / 03.10.2024