Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илк бор ўн кунлик синовдан ўтган фуқароларнинг 10 нафари ҳарбийликка имтиёзли равишда қабул қилинади
“Ёш ҳарбий ватанпарварлар” шиори остида 21-25 ёш атрофидаги 100 нафар фуқаро 10 кун муддатда жанговар, спорт ҳамда маънавий-маърифий тайёргарлик машғулотларига жалб қилинади.
Бугун, 25 февраль куни “Каттақўрғон” дала ўқув майдонида “Ҳарбий-ватанпарварлик спорт лагери”нинг илк иштирокчилари тантанали равишда кутиб олинди. “Ёш ҳарбий ватанпарварлар” шиори остида 21-25 ёш атрофидаги 100 нафар фуқаро 10 кун муддатда жанговар, спорт ҳамда маънавий-маърифий тайёргарлик машғулотларига жалб қилинади. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.
Йиғин якунида жисмоний ва ахлоқий-руҳий жиҳатдан яхши ва аъло кўрсаткичлар қайд этган 10 нафар фуқаро Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Ойбек Саидов буйруғига кўра, март-апрель ойларида бир ойлик хизматга, май ойидан эса шартнома асосидаги ҳарбий хизматга қабул қилинади.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят бўлими ҳамда Мудофаа ишлар бошқармаси томонидан Навоий вилоятида муқим иш жойига эга бўлмаган қарийб 9 минг нафар ёшлар рўйхати шакллантирилди. Улардан юз нафари “ҳарбий-ватанпарварлик лагери”нинг илк иштирокчиларига айланди. Бу ерда ҳарбий фанлардан ташқари, йигитларни касбга йўналтириш бўйича етакчи мутахассислар томонидан турли мавзудаги тренинглар ўтказилади.
Навоий вилоятидаги 12 та тумандан ҳарбийликка қизиқиши юқори ва асосийси ўз истагига кўра келган ёшларга ҳарбий формалар берилди. Тиббий кўрикдан ўтказилди. Гуруҳларга бўлиб, ётоқхоналарга жойлаштирилди. Аскарлар ошхонасида овқатланиши учун озиқ-овқат таъминоти йўлга қўйилди.
Ҳарбий ватанпарварлик спорт лагерининг очилиш тантанасида Марказий ҳарбий округ қўмондони, Навоий вилояти ҳокими, сенатор ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ёшларни тарбиялашда янгича тизим жорий этилгани ва айни дамда амалда эканлигини таъкидлади. Кўргазмали чиқишлар ҳамда жанговар техникалар паркида ташкил этилган қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар кўриги ёшлардаги қизиқишни янада оширди.
Эслатиб ўтамиз, 10 январь куни Қуролли Кучлар академиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида давлатимиз раҳбари ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда армия олдинги қаторларда бўлишини таъкидлаганди.
Мавзуга оид
15:35 / 09.06.2026
Мудофаа бўлимларида тиббий комиссиялар тугатилиб, маошлар оширилади
15:20 / 09.06.2026
Ҳарбий ҳаво кучлари жанговар қўмондонлиги ташкил этилди
12:18 / 23.05.2026
Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
20:16 / 12.05.2026