Жаҳон | 12:36 / 25.02.2020
8577
2 дақиқада ўқилади

Исроил ва Фаластин ўт очишни тўхтатишга келишиб олди 

Исроил ҳукумати ва Фаластин гуруҳлари Миср ва БМТнинг воситачилигида 24 февраль кечки пайт ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Фото: EPA

Бу ҳақда Sky News Arabia телеканали хабар берди. 

Таъкидланишича, томонлар ўртасида ўт очишни тўхтатиш режими маҳаллий вақт билан соат 00:00да кучга кирган. 

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари 24 февралга ўтар кечаси Дамашқ атрофига ракета зарбалари берган. Бу ерда фаластинликлар базаси жойлашган бўлиб, у ерда ракета қуроллари ишлаб чиқилган. 

Шунингдек, Исроил авиацияси 23 февралдаги ракета зарбаларига жавобан “Ислом жиҳоди” ташкилотининг Ғазо секторидаги бир неча ўнлаб нишонларига ҳужум қилган.

Исроил армияси маълумотларига кўра, охир суткаларда Ғазодан Исроил томон 40дан кўпроқ ракета учирилган, уларнинг ярмига яқини “Темир гумбаз” ҳаво ҳужумига қарши тизими томонидан уриб туширилган.  

Ушбу ўт очиш учун жавобгарликни “Ислом жиҳоди” ташкилотининг қуроллаган қаноти “Сарой Ал-Қудс” гуруҳи ўз зиммасига олган. Гуруҳ бу ҳужумни Дамашқ ва Хон-Юнусда 3 жангчиси ўлдирилишига жавоб деб атаган.

Мавзуга оид