Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқ хўжалигида барча турдаги хўжаликлар ялпи хатловдан ўтказилади
Қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган барча турдаги хўжаликларни ялпи хатловдан ўтказиш режалаштирилмоқда
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.
2020 йил 1 декабрга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Лойиҳада қуйидагиларни назарда тутувчи Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш концепциясини тасдиқланади:
қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг мақсад ва вазифалари;
қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари;
қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш босқичлари;
қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда иштирок этувчи ташкилотларнинг вазифалари ва мажбуриятлари;
қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишларига жалб этиладиган ходимлар ва уларнинг вазифалари;
қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш вақти ва уни амалга ошириш механизмлари;
қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ишларини молиялаштириш тадбирлари назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Давергеодезкадастр” қўмитаси, вазирлик ва идоралар.
Мавзуга оид
11:46 / 19.06.2026
Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш учун 150 млн доллар ажратади
18:05 / 16.06.2026
“Э, онангни... 11 гача ёпмасанг, тиқиб юбораман!” — Музработда фермерлар ҳақоратланди
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
20:28 / 14.05.2026