Жаҳон | 20:48 / 25.02.2020
4203
1 дақиқада ўқилади

Трамп Афғонистондаги америкалик ҳарбийлар сонини қисқартиришга ваъда берди

"Биз толиблар билан келишувга жуда яқинмиз. Икки кун зўравонликларсиз ёки деярли зўравонликларсиз ўтди", - деди Трамп Ҳиндистонга ташрифи якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.

Америка президенти ҳаттоки АҚШда уни тинмай танқид қиладиганлар ҳам толиблар билан келишувга эришишни исташларини қайд этди.

"Биз Афғонистонда 19 йил бўлдик... ва одамлар у ердаги ҳарбийларимиз сонини 8600 кишигача қисқартиришга ҳаракат қилаётганимизни кўришдан хурсанд", - деди Трамп.

Аввалроқ АҚШ давлат департаменти Қўшма Штатлар 29 февраль куни “Толибон” ҳаракати билан келишув имзолашга тайёрланаётганини маълум қилганди. 

“Толибон”нинг Доҳадаги расмий вакили Суҳайл Шахин ҳам келишув 29 февралда Доҳада имзоланишини маълум қилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид