10:30 / 26.02.2020
0
14112

Қурилиш соҳасида назорат инспекциясининг асосий вазифалари белгиланмоқда

Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий инспекциялари тўғрисидаги низомлар тасдиқланади

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий инспекциялари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси тўғрисидаги низомга кўра, Инспекция қурилиш ва шаҳарсозлик соҳасида давлат назорати органи ҳисобланади.

Инспекция республика давлат бошқаруви органи ҳисобланади ва ўз фаолиятида Қурилиш вазирлигига ҳисобот беради.

Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

қурилиш соҳасида давлат назоратини амалга ошириш;

қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияларининг иш фаолиятини мувофиқлаштириш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳудудий қурилиш бошқармалари томонидан тасдиқланган бош режаларга амал қилиниши мониторингини юритиш, лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари бўйича амалга оширилаётган ишларни таҳлилий маълумотларни юритиш;

қурилиш-монтаж ишларининг назорати тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш;

қурилиш соҳасидаги қонунчиликнинг фаолияти самарадорлигини ошириб боришда иштирок этиш;

шаҳарсозлик фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш, қурилиш меъёрлари ва қоидалари ишлаб чиқилишида иштирок этиш ҳамда Қурилиш вазирлигига таклифлар киритиш.

Инспекция ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

қурилиш объектларида тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари, амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишлари ҳамда қўлланилаётган қурилиш материаллари ва буюмларини шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда стандартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш ва таҳлилий маълумотларни юритиш;

аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари, ҳудудий қурилиш бошқармалари томонидан қатъий амал қилиши юзасидан назоратини амалга ошириш;

жисмоний ва юридик шахслар томонидан қурилишда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик норма ва қоидаларига, давлат стандартларга риоя этишлари юзасидан назорат ўрнатиш ва таҳлилий маълумотларни юритиш;

буюртмачининг техник назорати ва лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини олиб борилиши юзасидан ҳудудий инспекциялар томонидан бажарилган ишларни мониторингини юритиш;

ҳудудий инспекциялар томонидан ҳар ойлик бажарилган ишлар юзасидан ҳисоботларни умумлаштириш;

қурилиш соҳасидаги назорат фаолиятида бажарилган ишлар юзасидан электрон ахборот тизимини ташкил этиш;

Инспекция ва ҳудудий инспекцияларининг инспекторларини ўқитиш, профессионал тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва касбий малакасини ошириш учун Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги олий ўқув юртларидаги архитектура-қурилиш йўналишидаги мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида қурилиш назорати фаолиятига доир ўқишларини ташкил этиш;

қурилиш соҳасида хорижий давлатлар мутахассисларини жалб қилган ҳолда тажриба алмашиш ва малакасини оширишни ташкил этиш; 

Инспекция ва унинг ҳудудий инспекциялар инспекторларини қонунчиликда белгиланган тартибда аттестациядан ўтказишни ташкил этиш ва уларнинг натижаларига кўра тегишли сертификатлар бериш;

ҳудудий инспекцияларни замонавий синов лаборатория ўлчов асбоблари билан таъминланишида кўмаклашиш;

қурилиш соҳасида давлат назорати фаолиятидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришда иштирок этиш;

Инспекция ва унинг ҳудудий инспекциялари иш фаолиятида фойдаланиши учун услубий ва методик қўлланмалар, йўриқномалар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Инспекция жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатларни ўзининг ваколати доирасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқиш;

қурилиш соҳасига оид учрашув, йиғилиш ва ўқув семинарлари ташкил этиш ва ўтказиш.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top