Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия эронликларга виза беришни чекламоқда ва Жанубий Корея билан авиаалоқани тўхтатмоқда
Россияда 28 февралдан Эрон фуқароларига визалар берилиши чекланмоқда. Шунингдек, Жанубий Корея билан авиаалоқа тўхтатилади.
Бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Татьяна Голикова маълум қилди.
28 февралдан эронликларга ишбилармонлик ва гуманитар визалардан ташқари бошқа визалар берилиши тақиқланади.
1 мартдан эса “Аэрофлот” ва “Аврора” авиакомпанияларидан ташқари барча компаниялар Жанубий Корея билан авиаалоқани тўхтатади.
Ушбу чоралар Эрон ва Жанубий Кореяда коронавирусдан касалланиш ҳолатлари кўпаётгани билан боғланган. Голиковани айтишича, Италияда ҳам коронавируснинг жадал тарқалиши кузатилмоқда, бироқ Италия Европа Иттифоқи таркибига киргани учун унга нисбатан чекловлар киритиш мураккаб. Шу сабабли ҳукумат россияликларга Италияга бормасликни тавсия қилган.