Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2021 йилда туристик объектлар халқаро тўлов карталари учун банкоматлар билан тўлиқ таъминланади
Ўзбекистондаги барча туризм объектлари 2021 йилнинг 1 январигача халқаро тўлов карталарини қабул қилувчи терминаллар, шунингдек, валюта айирбошлаш банкоматлари билан таъминланади.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Фахриддин Довруқов туризм соҳасида қилинган ишларга бағишланган матбуот анжуманида «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони ижроси бўйича ахборот берди.
«Барча туризм объектларини 2021 йилнинг 1 январигача халқаро тўлов карталари (Master Card, Visa, Union Pay ва бошқалар) ҳамда кобейжинг карталарини қабул қилувчи терминаллар, шунингдек, валюта айирбошлаш банкоматлари билан таъминлашга оид дастур Марказий Банк билан ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.
Ҳозирда туристик савдо дўконларида 2 мингга яқин банкоматлар ва 57 мингтадан ортиқ терминаллар ишлаяпти. Шу йилда банкоматлар 500тага, терминаллар 9 мингтага ошириш режалаштирилган», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Шунингдек, тадбирда туристик объектларда Wi-fi симсиз алоқа тармоғи нуқталарини ташкил этиш бўйича режалар ҳақида гапирилди. Айтилишича, аэропортларда, темирйўл ва автовокзалларда 4 мб/с тезликдаги Wi-Fi симсиз тармоғи орқали бутунжаҳон Интернет тармоғидан фойдаланиш нуқталарини ташкил этиш топшириғига кўра 55та объект, шунингдек, 650 хўжалик субъектларига тегишли ҳудудларда 1 минг 925тадан ортиқ Wi-Fi нуқталари ташкил этилди.
Мавзуга оид
10:25
Ўзбекистонликлар учун визасиз давлатлар сони кўпайиши мумкин
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
12:02 / 18.06.2026