Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Футбол агенти: Шомуродов «Ростов»ни тарк этмоқчи
Футбол агенти Герман Ткаченко «Ростов» ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг ёзда Россия чемпионатини тарк этмоқчи эканини айтди.
«Бизнинг позициямиз – ёзда кетмоқчимиз, клубдагилар хафа бўлмайди деган умиддамиз. Аммо Россия клубларидан бўлган таклифларни кўриб чиқмаймиз. Ғарбга кетмоқчимиз. Аниқ таклифлар бизда бор.
Қишда ҳам таклифлар бўлди, аммо клуб уларни кўриб чиқмади. Биз буни ҳурмат қиламиз. Бундан ташқари, қишда «Ростов»да сотмаслик ва таклифларни кўриб чиқмаслик ҳуқуқи борлигини тушунганмиз.
Аммо ёзда таклифларни кўриб чиқмаслик... Биз кучлироқ чемпионатга ўтмоқчимиз. Клуб қарор қабул қилишга ҳақли, бироқ футболчини муносиб қийматда сотишига келишганмиз. Буни биргаликда муҳокама қиламиз», – деди Ткаченко.
24 ёшли Шомуродов ростовликлар таркибида 73та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол урган. Январь ойида у клуб билан 5 йиллик янги шартномани имзолаган эди.
Мавзуга оид
00:56
Шомуродов дубл қайд этган ўйинда “Бошоқшеҳир” йирик ҳисобда ғалаба қозонди
18:27 / 22.04.2026
«Истанбул Бошоқшеҳир» Элдор Шомуродовни тўлиқ сотиб олади
19:16 / 11.04.2026
Шомуродов дублга эришиб, Туркия суперлигасидаги голсиз сериясига якун ясади
20:46 / 21.02.2026