Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕЧЛ. «Манчестер Сити» Мадридда камбек қилди, «Ювентус» минимал ҳисобда ютқазди
Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган дастлабки баҳслар якунланди.
«Реал» ўз майдонида «Манчестер Сити»ни қабул қилиб, мағлубиятга учради. «Шаҳарликлар» Жезус ва де Брюйненинг голлари эвазига камбек қилишга муваффақ бўлишди. Бунинг устига Мадрид клуби ҳимоячиси Серхио Рамос қизил карточка олди ва жавоб баҳсини ўтказиб юборадиган бўлди.
«Ювентус» эса Францияда «Лион»га минимал ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди. Тузарнинг голи мезбонларга ғалаба тақдим этди.
ЕЧЛ, 1/8 финал, 26 февраль
Реал – Манчестер Сити 1:2
«Сантьяго Бернабеу»
Голлар: Иско (60) – Жезус (78), де Брюйне (83, пенальти).
Реал: Куртуа, Карвахаль, Варан, Менди, Рамос, Каземиро, Модрич (Васкес, 84), Иско (Йович, 84), Вальверде, Винисиус Жуниор (Бэйл, 75), Бензема.
Манчестер Сити: Эдерсон, Менди, Отаменди, Лапорт (Фернандиньо, 33), Уокер, Гундўған, де Брюйне, Бернарду Силва (Стерлинг, 73), Родри, Марез, Жезус.
Огоҳлантиришлар: Менди (29), Вальверде (48), Модрич (54).
Четлатиш: Рамос (86).
Лион – Ювентус 1:0
«Групама Стэдиум»
Гол: Тузар (31).
Лион: Антони Лопеш, Марсело, Денайер, Марсал, Дюбуа (Тете, 78), Тузар, Бруно Гимараэс, Ауар, Корне (Андерсен, 81), Токо-Экамби (Терье, 66), Дембеле.
Ювентус: Шенсни, Бонуччи, Алекс Сандро, Данило, де Лигт, Рабьо (Бернардески, 78), Пьянич (Рэмзи, 62), Бентанкур, Куадрадо (Игуаин, 70), Роналду, Дибала.
Огоҳлантиришлар: Марсело (28), Корне (61).
Мавзуга оид
23:45 / 31.05.2026
Хвича Кварацхелия Чемпионлар лигаси жорий мавсумининг энг яхши футболчиси деб топилди
15:43 / 31.05.2026
Парижда «ПСЖ» фанатлари тартибсизлик келтириб чиқарди – фотолар
11:16 / 25.02.2026
«Будё-Глимт» эртаги давом этади. ЕЧЛ кашфиётини ёқтириб қолиш учун 5 сабаб
14:12 / 28.01.2026