Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат ялпи мажлисида илк бор ёшлар иштирок этмоқда
Сенат фаолиятига ёшларни кенгроқ жалб этиш режалаштирилган
Тошкент шаҳрида Сенатнинг ялпи мажлиси давом этмоқда.
Kun.uz мухбири хабарига кўра, мажлис давомида Сенат раиси Танзила Норбоева Сенат фаолиятига ёшларни кенгроқ жалб этиш режалаштирилганини айтди.
“Бу борадаги ишларни бошлаб юбордик. Чунки яқин кунларда ёшлар парламентини ташкил қилмоқчимиз. Шунинг учун бизнинг барча қўмиталар мажлисларига тааллуқли олий ўқув юртлари талабалари, фаол ёшлар қатнашишяпти. Бугун Сенат ялпи мажлисида бир гуруҳ ёшлар, Ёшлар иттифоқининг фаоллари қатнашишяпти”, - деди Танзила Норбоева.
Аввалроқ, Танзила Норбоева мамлакатдаги камбағалликни ислоҳотларнинг энг оғир йўналиши сифатида қайд этгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:38 / 02.06.2026
Германияда ўзбекистонлик ёшлар учун махсус таълим дастурлари йўлга қўйилади
16:49 / 30.05.2026
“Болага ҳатто ота-онанинг кучи етмаяпти” — мактаблардаги интизом ҳақида суҳбат
17:31 / 26.05.2026
Ўқувчини урган ўқитувчи воқеасига расмий баҳо берилди
17:36 / 23.05.2026