Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда 10 мартдан ўзаро ички музокаралар бошланади
Музокаралар якуни бўйича янги ҳукумат шаклланганидан кейин АҚШ Афғонистоннинг ички ишларига аралашмайди.
"Толибон" ҳаракати ва Афғонистондаги бошқа томонлар ўртасидаги музокаралар 10 март куни бошланади. Бу ҳақда АҚШ ва толиблар ўртасида имзоланган келишувда айтилади.
"Хориж қўшинларининг тўлиқ олиб чиқиб кетилиши тўғрисидаги кафолат ва халқаро кузатувчилар иштирокида унинг муддати эълон қилинганидан сўнг, Афғонистон ҳудуди АҚШ ва унинг иттифоқчилари хавфсизлигига қарши фойдаланилмаслиги эълон қилинганидан сўнг, 10 мартдан "Толибон" ҳаракати Афғонистондаги томонлар музокараларни бошлайди", - дейилади ҳужжатда.
Қайд этилишича, музокаралар якуни бўйича янги ҳукумат шаклланганидан кейин АҚШ Афғонистоннинг ички ишларига аралашмайди.
Ҳужжатга мувофиқ, агарда толиблар барча мажбуриятларга амал қилса, Вашингтон ва унинг иттифоқчилари 14 ой мобайнида барча қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетади.
29 февраль куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида АҚШ ва “Толибон” ўртасида тинчлик келишуви имзоланди.
Тинчлик келишувини имзолаш маросимида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026