00:45 / 29.02.2020
0
16705

Тошкентда 53 ёшли аёл ва унинг набираси қидирилмоқда

Фото: Тошкент ИИББ

Тошкентнинг Чилонзор туманида яшовчи 62 ёшли Дербушева Наталья Олеговна 2 ёшли набираси билан сайр қилишга чиқиб, уйга қайтиб келмаган.

Тошкент ИИББ матбуот хизматида маълум қилинишича, аёл 2 ёшли набираси Дербушева Алина Дмитриевна билан 23 февраль соат 17да Чилонзор туман, 17-даҳа, 40-уй, 84-квартира бўйича жойлашган уйидан сайр қилишга кўчага чиқиб кетиб, уйга қайтиб келмаган.

Аёлнинг ташқи белгилари: бўйи 162 см, сочи қора, кўзлари кўк. У кўк рангдаги куртка, кўк жинси шим ва қора кроссовкада бўлган. 2 ёшли Алина эса кўк рангдаги спорт кийими ҳамда қизил кроссовкада бўлган.

Ички ишлар бош бошқармаси тошкентликлар ва пойтахт меҳмонларидан Наталья Олеговна ва унинг набирасини кўрганлар бўлса, 102, 71-232-30-40, 71-232-40-50 телефон рақамлари бўйича мурожаат қилиш сўралган.

ИИББда одам йўқолгани ҳақида ҳаялламай 102 рақами орқали хабар қилиш кераклиги яна бир маротаба эслатиб ўтилган.

“Қимматли вақтингизни ижтимоий тармоқларда хабарлар яратишга сарфламанг ва ички ишлар идоралари ходимлари бедарак йўқолганлик ҳақида ариза олиши учун гўёки уч кунлик муддат ўтишини кутиб ўтирманг – асло бундай эмас”, деб таъкидлаб ўтилган хабарда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top