03:57 / 01.03.2020
0
8639

Греция Туркия билан чегарага қўшимча минг нафар ҳарбий ва 400 полициячини жўнатмоқчи

Фото: Kathimerini

Греция полицияси мигрантларнинг чегара бўйлаб ҳаракатланишини кузатиб туриш учун дронлардан фойдаланмоқда. 

Греция минглаб ноқонуний мигрантларнинг ўтишига йўл қўймаслик учун Туркия билан чегарадаги "Кастаниес" назорат-ўтказиш пунктига қўшимча минг нафар ҳарбий ва 400 нафар полициячини зирҳли техникалар билан ташлайди. Бу ҳақда Kathimerini газетаси хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Анқаранинг мигрант ва қочоқларнинг Грецияга ўтишига тўсқинлик қилмаслиги тўғрисидаги қарордан сўнг чегарада кескинлик юзага келганлиги сабабли Эврос областида грек қуролли кучлари кучайтирилмоқда. Эвросга яна минг нафар ҳарбий ташланиши мўлжалланмоқда.

Шунингдек, Греция-Туркия чегарасига яна 400 нафар полициячи етиб келиши кутилмоқда. Греция полицияси мигрантларнинг чегара бўйлаб ҳаракатланишини кузатиб туриш учун дронлардан фойдаланмоқда. 

Ҳозирда чегара ҳудудида 7 мингдан ортиқ мигрант ва қочоқлар тўпланган.

Аввалроқ Греция миграция масаласини муҳокама қилиш учун зудлик билан ЕИ ташқи ишлар вазирлари йиғилиши чақирилишини талаб қилганди.
 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top