Мавжуд ҳолат қандай?

Коронавирус тарқалишидан зарарланганлар сони 87 мингга яқинлашган, вирус туфайли вафот этганлар сони қарийб 3 мингга яқинни ташкил этмоқда. Ушбу рақам ҳар дақиқада ортиб бормоқда. Касаллик Антарктидадан ташқари барча қитъага тарқалиб улгурди. ЖССТ раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус Жанубий Корея, Эрон ва Италиядаги вазиятдан сўнг касалликка қарши самарали курашиш учун жуда оз вақт қолганини таъкидлади. Эпидемия туфайли халқаро ҳамжамиятда қўрқув, кескинлик ва ваҳима муҳити ҳукм сурмоқда. Жамиятда юзага келган бу ҳолат адабиётларда аллақачон «коронафобия» сифатида қайд этилди.

АҚШда илк ўлим ҳолати, Жанубий Корея армияни сафарбар қилган. Коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Хитойдан ташқарида вирус тарқалиши кўрсаткичи

Аломатлар йўқ, аммо…

Коронавирус беморнинг йўталиши ёки аксириши пайтида ҳаво йўлидаги томчилар орқали бошқа инсонга юқиши маълум. Шунингдек, вирус инсон нажаси орқали юқиши бўйича ҳам тадқиқотлар ўтказилди, аммо бу мавжуд изланишларнинг жуда кам қисмини ташкил этади. Вируснинг почта жўнатмаси ёки уй ҳайвонлари орқали юқиши ҳақида ҳали ҳеч қандай далил-исбот йўқ. Аммо «асемптоматик» (аломатлар йўқ) деб таърифланган касалликнинг яширин даври вирусни юқишнинг юқори даражага эга эканини кўрсатмоқда.

Касалланган беморларда симптомларнинг ўртача давомийлиги 5-6 кун. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бу давр бир ҳолатда 19 кунгача, бошқа ҳолатда 24 кунгача чўзилиши мумкин.

Кимга таъсир даражаси кучли?

Шуни таъкидлаш керакки, вируснинг тарқалиши ва тарқалиш даражаси юқори бўлса-да, ўлим даражаси (2,3 фоиз) паст, Covid-19 вирусини юқтирган беморларнинг кўпчилиги (81 фоизи) енгил касалланган. Касаллик 98 фоиз ҳолда катта ёшдаги одамларга ва қўшимча касаллик (масалан, диабет, қон босими)га чалинган одамларга таъсир қилмоқда. Ҳозиргача вафот этганларнинг 80 фоизи 60 ёшдан ошган, уларнинг 75 фоизида соғлиқ билан боғлиқ қўшимча муаммолар бўлган.