Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ бош вазири Муҳаммад Алавий ўз лавозимидан воз кечди - ОАВ
Февраль бошида Ироқ бош вазири этиб тайинланган Муҳаммад Тофиқ Алавий парламентдан янги ҳукуматни шакллантиришга маъқуллов олишга муваффақиятсиз уринишлардан кейин ўз лавозимидан воз кечди.
Бу ҳақда “ас-Сумария” телеканали маълум қилди.
Телеканал маълумотларига кўра, Алавий истеъфога чиқиш илтимоси билдирилган мактубни Ироқ президенти Барҳом Солиҳга йўллаган.
Ироқ парламенти 1 март куни депутатларнинг кам сондаги иштироки сабабли ҳукуматнинг янги таркиби бўйича яна овоз бера олмаган.
Парламент дастлаб янги вазирлар маҳкамаси таркибини тасдиқлаш учун 24 февралда йиғилиш ўтказиши кўзда тутилган. Бироқ у янги ҳукумат таркибида бўлиши бир қатор фракциялар норозилигини келтириб чиқарган баҳсли номзодлар муҳокама қилиниши сабабли қолдирилган.
Аввалроқ Алавий ўз ҳукумати тасдиқлангандан кейин намойишчилар ва хавфсизлик идоралари ходимлари ўлдирилишини тергов қилишни бошлашга ва “тинч намойишчилар”ни озодликка чиқаришга ваъда берганди. У, шунингдек, мамлакатда муддатдан аввал сайловлар ўтказилиши учун чоралар қабул қилинишини айтган.
Мавзуга оид
23:18 / 07.04.2026
Ироқда ўғирлаб кетилган америкалик журналист Шелли Киттлсон озод қилинди
12:11 / 21.03.2026
НАТО Эрондаги уруш сабаб Ироқдаги миссия ходимларини олиб чиқмоқда
15:03 / 13.03.2026
Ироқдаги ҳарбий базага дрон зарбаси оқибатида француз ҳарбийси ҳалок бўлди
11:10 / 13.03.2026