Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда халқаро бозорларда тан олинган стандартларни жорий этишга кўмаклашувчи механизмлар ишлаб чиқилади
Халқаро бозорларда тан олинган сифат ва мувофиқлик стандартларини жорий этишга кўмаклашувчи механизмлар ишлаб чиқилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Халқаро бозорларда тан олинган сифат ва мувофиқлик стандартларини (Global G.A.P, Organic, HACCP ва бошқалар) жорий этишга кўмаклашувчи механизмларни ишлаб чиқиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат билан халқаро бозорларда тан олинган сифат ва мувофиқлик стандартларини (Global G.A.P, Organic, HACCP ва бошқалар) жорий этишга кўмаклашувчи механизмларни ишлаб чиқиш бўйича йўл харитаси тасдиқланади.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:
Қишлоқ хўжалик вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси билан биргаликда йўл харитасида белгиланган қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти бўйича буюртма портфелини шакллантиришни таъминлайди;
Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалик вазирлиги, “Ўзстандарт” агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралари билан биргаликда халқаро стандарт талабларини жорий қилишда маслаҳат хизматлар кўрсатилишини молиялаштириш тартибини ишлаб чиқади ва ўрнатилган тартибда тасдиқлайди;
қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортига кўмаклашиш учун йирик маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва қайта ишловчилар тўғрисида маълумот ва ахборотлар каталогини чоп этади.
“Ўзстандарт” агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ўсимликлар карантини давлат инспекцияси билан биргаликда экспорт географиясини кенгайтириш ва барқарор савдо-сотиқ алоқаларини мустаҳкамлашда техник тўсиқларни бартараф этиш учун халқаро озиқ-овқат маҳсулотлар хавфсизлик меъёрлари ҳамда санитария, фитосанитария, ветеринария санитария тадбирлари бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантиради.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, “Ўзстандарт” агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ўсимликлар карантини давлат инспекцияси билан биргаликда халқаро стандартларни жорий қилиш бўйича мутахассисларни тайёрлаш дастурини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
11:59 / 17.12.2025