Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-Хитой Минтақалар форуми ўтказилади
Жорий йилда ўтказиладиган Ўзбекистон-Хитой Минтақалар форуми ва турли даражадаги бошқа қўшма тадбирлар жадвали муҳокама қилинди
2020 йилнинг 2 март куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тошкент шаҳрига амалий ташриф билан келган Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, ХКП МҚнинг Ташқи ишлар бўйича комиссияси канцелярияси раҳбари Ян Цзечи бошчилигидаги делегация билан учрашди.
ТИВ хабарига кўра, кўп қиррали Ўзбекистон-Хитой кун тартибини муҳокама қилиш чоғида ўзаро ҳурмат ва ишонч руҳида ҳар томонлама стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришдан томонлар манфаатдор эканлиги яна бир бор таъкидланди. «Бир макон, бир йўл» ташаббуси доирасида инфратузилма, саноат, маданий-гуманитар ва бошқа қўшма лойиҳаларни амалга оширишга томонлар тайёрлиги таъкидланди.
Савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Транспорт-коммуникация масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги таклифлар кўриб чиқилди.
Учрашувда жорий йилда ўтказиладиган Ўзбекистон-Хитой Минтақалар форуми ва турли даражадаги бошқа қўшма тадбирлар жадвали муҳокама қилинди.
Шунингдек, БМТ, ШҲТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Музокараларда Хитой элчиси Жианг Ян иштирок этди.
Мавзуга оид
08:50
Хитой энергия соҳасида янги жаҳон рекордини ўрнатди
23:59 / 12.07.2026
Хитойликлар телефонларидан кўра электромобилларини тезроқ янгилашмоқда
00:34 / 12.07.2026
Хитой Starlink сунъий йўлдошларини ишдан чиқарувчи қуролини намойиш этди
20:21 / 10.07.2026