Ўзбекистон | 09:55 / 03.03.2020
4998
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги кучайтирилади

Ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги кучайтирилади

Фото: Shutterstock

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.

2020 йил 30 апрелга қадар Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:

озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш борасида мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва ушбу соҳада ўзини оқлаган хорижий давлатлар норматив ҳужжатларини таҳлил қилиш;

маҳсулотларга қўшилаётган ҳар хил турдаги соғлиқ учун хавф туғдириши мумкин бўлган кимёвий моддаларни ва ўсимлик ёғларини ишлатиш ҳолатларини ўрганиш;

ушбу тадбирлар натижаларига кўра, мазкур соҳадаги техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатларни янгилаш назарда тутилади.

Ижро учун масъуллар - Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Ўзстандарт” агентлиги, ФВВ, вазирлик ва идоралар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид