Жаҳон | 19:42 / 03.03.2020
4050
1 дақиқада ўқилади

Сурияда парламент сайловлари ўтказиладиган сана белгиланди

Сурия президенти Башар Асад учинчи чақириқ халқ кенгашига сайловлар тўғрисидаги фармонни имзолади. Фармонга кўра, парламент сайловлари 13 апрелда бўлиб ўтади.

Фото: AP/ архив

Бу ҳақда SANA ахборот агентлиги хабар берди

Мамлакатнинг бир палатали парламентига аввалги сайловлар 2016 йил 13 апрелда бўлиб ўтган. Ўшанда сайловчилар иштироки 57,6 фоизни ташкил қилган ва парламентдаги 250 ўринга 3,5 минг номзод даъвогарлик қилган. Депутатлар 4 йиллик муддатга умумий тўғридан-тўғри ва яширин овоз бериш йўли билан сайланган.            

Ўшанда кўпчилик ўринни (172 та) Асад раислик қилувчи ва 10 та партиядан ташкил топган коалиция - Прогрессив миллий фронт депутатлари эгаллаган. Қолган 78 ўринни эса мустақил депутатлар эгаллаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид