Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жазо ўтаётган маҳкум транспорт воситасини олиб қочди
Тошкент вилоятида манзил колониясида жазо ўтаётган маҳкум Spark’ни олиб қочди
2020 йилнинг 28 февраль куни номаълум шахс Тошкент тумани Қорасарой кўчасида қаровсиз қолдирилган, 24 ёшли Ш.Х.нинг бошқарувида бўлган Spark автомашинасини ҳайдаб қочган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан (транспорт воситасини олиб қочиш) жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида мазкур жиноятни муқаддам судланган ва ҳозирда манзил колониясида жазо ўтаётган маҳкум, 21 ёшли А.Й. содир этганлиги аниқланиб, олиб қочган автомашинани Тошкент шаҳар ҳудудида бошқариб келаётган вақтида ушланган. А.Й. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
17:51 / 07.07.2026
“Мисқоллаб яратилган Тошкент брендини йўқотиб қўйишимиз мумкин” – иссиқхоначи муқобил ечимлар ҳақида
12:04 / 06.07.2026
Катта Чимён тоғида оёғи лат еган фуқаро қутқариб қолинди
19:49 / 02.07.2026
Тошкент вилоятида иссиқхоналарни демонтаж қилиш бошланди
11:20 / 22.06.2026