Жамият | 15:00 / 05.03.2020
12809
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Агробанк томонидан таълим муассасалари қўллаб қувватланмоқда

Фото: Агробанк

Агробанк акциядорлик тижорат банки пойтахтимизнинг Яшнобод туманида жойлашган, банк томонидан оталиққа олинган 212-сонли умумтаълим мактабида инновацион фаолиятни ва таълим дастурларини инновацион технологиялар ёрдамида амалга оширишга кўмаклашиш борасида илк ишлар бошлаб юборилди.

Бошқарув раиси Рустам Маматқулов таълим муассасасига ташриф буюриб, ўқув жараёнлари ва моддий-техник базаси билан яқиндан танишди.

Ташриф доирасида мазкур умумтаълим мактаби биносини реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш, таълим масканининг моддий-техник базасини ривожлантириш, жиҳозлаш, жумладан кутубхоналарни янги адабиётлар билан бойитиш, Президентимиз томонидан илгари сурилган 5та муҳим ташаббусини амалга ошириш ва бу йўналишда ўтказиладиган тадбирларга ҳомийлик қилиш борасида яқиндан ҳамкорликда иш олиб бориш мақсадида ушбу таълим маскани раҳбарияти билан келишиб олинди.

Бу каби ижобий умумхалқ ҳаракатига айланаётган ташаббуслар мактабларнинг инфратузилмасини такомиллаштиришга ва таълим сифатини оширишга ва албатта, келажагимиз давомчилари бўлган ўғил-қизларга улкан имкониятлар эшикларини очаётганлиги билан ҳам аҳамиятли бўлмоқда.

Сайт: www.agrobank.uz

Telegram: t.me/AgrobankChannel

Instagram: @Agrobank_uz

Facebook: fb.com/AgrobankUzbekistan

«Агробанк» АТБ матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид