Ўзбекистон | 09:22 / 05.03.2020
3610
1 дақиқада ўқилади

Ballast Nedam Тошкентда йўллар, эстакадалар ва ер ости йўллари қуриши мумкин

Ballast Nedam Тошкентда қурилиши режалаштирилган йўллар, эстакадалар ва ер ости йўлларига оид лойиҳаларни ҳамкорликда амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Нидерландиянинг Ballast Nedam компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Ballast Nedam билан ижтимоий ва инфратузилмага оид лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масаласи муҳокама этилди.

Ballast Nedam компанияси 1877 йилда ташкил этилган бўлиб, қурилиш соҳасида 140 йиллик тажрибага эга. Компания аэропортлар, шифохоналар, сув таъминоти, энергетика ва иссиқлик тизими, оғир ва енгил саноат, шунингдек, йўллар, йўл ўтказгич ва кўприклар қуриш бўйича лойиҳаларни амалга оширади.

Айни пайтда Ballast Nedam компанияси Тошкентда қурилиши режалаштирилган йўллар, эстакадалар ва ер ости йўлларига оид лойиҳаларни ҳамкорликда амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда.

Ўзаро мулоқот давомида томонлар ҳамкорлик масаласини тегишли мутахассислар билан атрофлича кўриб чиқишга келишдилар, дейилади пойтахт ҳокимлиги хабарида. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид