Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Греция мамлакатга 1 мартдан кейин келган мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда
Ҳукумат Афина ва Салоникида мигрантларни сақлаб туриш учун ёпиқ марказлар ташкил этиш масаласини кўриб чиқмоқда
Греция ҳукумати мамлакатга 1 мартдан кейин келган мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Греция ҳукуматининг расмий вакили Стелиос Пецас маълум қилди.
Унинг қайд этишича, 1 мартдан бошлаб мамлакат ҳудудига ноқонуний равишда кириб келган мигрантлар тўғрисидаги маълумотлар қайд этилмайди ва улар бошпана беришни сўраб мурожаат қила олмайди.
"Ноқонуний ўтганлар ёпиқ марказларга жойлаштирилади ва уларни депортация қилиш жараёни бошланади. Ҳукумат ҳозирда Афина ва Салоникида ёпиқ марказлар ташкил этиш масаласини кўриб чиқмоқда", - деди Пецас.
Ҳукуматдаги манбаларнинг маълумот беришича, 29 февралдан 5 мартгача Грецияга ноқонуний ўтиш учун қилинган 34 минг 778та уринишнинг олди олинган. Жами 244 киши ҳибсга олинган.
Ўтган ҳафтада Туркия мигрантларнинг янги тўлқинини тутиб тура олмаслигини билдириб, қочқинлар учун ЕИ билан чегараларини очиб юборганини маълум қилди. Шундан сўнг минглаб мигрантлар Европага ўтиш илинжида Греция чегарасига ёпирилди.
Эрдўған Суриянинг Идлиб провинциясида авиазарбалар натижасида 30 нафар турк ҳарбийси ҳалок бўлганидан сўнг чегарани очишга қарор қилди.
Мавзуга оид
18:43 / 08.07.2026
Россияда чет эл фуқароларининг яшаши қоидаларини кучайтирадиган қонун қабул қилинди
11:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонга пул ўтказмаларида Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда
12:17 / 30.06.2026
1,6 млн ўзбекистонлик иши туфайли рўйхатга олиш вақтида доимий яшаш жойида бўлмаган
20:27 / 26.06.2026