Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирус туфайли сайёҳларнинг Ўзбекистонга келиши жараёни қатъий назорат қилинади
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда коронавируснинг туризм соҳасига салбий таъсирини камайтириш бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқилди, Ўзбекистонга сайёҳларнинг келиш жараёнида санитария талабларига риоя қилиниши муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигида мамлакатимизга коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича республика махсус комиссияси аъзолари иштирокида коронавируснинг юртимиз туризм соҳаси ривожига таъсирини ўрганиш ва бу инфекциядан эҳтиёт чораларини кўриш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Вазирлар Маҳкамаси, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташқилоти экспертлари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятлари хокимларининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари ва ушбу ҳудудлардаги соҳа тадбиркорлари, хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси, Отельерлар ассоциацияси, Ошпазлар, Рестораторлар уюшмалари раҳбарлари ва аъзолари қатнашди.
«Йиғилишда коронавирус инфекциясининг Ўзбекистонга кириб келиши олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумотлар берилди. Жумладан, эпидемик вазиятдан келиб чиққан ҳолда юртимизда юқумли касалликлар, жумладан, коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш мақсадида давлат чегараларидаги мавжуд барча санитария-карантин пунктларида қатъий назорат ўрнатилиб, ушбу пунктлар замонавий тиббий жиҳозлар билан тўлиқ таъминлангани қайд этилди.
Видеоселекторда мутасадди ташкилотлар томонидан коронавируснинг туризм соҳасига салбий таъсирини камайтириш бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқилди. Унда туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, ташқи таъсир омилини пасайтириш мақсадида ички туризмни ривожлантириш учун қўшимча имтиёз ва преференциялар бериш, коронавирус қайд этилмаган давлатлардан сайёҳларни жалб қилишга оид қўшимча чоралар кўриш, бу борада тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш кўзда тутилади.
Шунингдек, бўлиб ўтган селектор йиғилишида сайёҳларнинг юртимизга келиши жараёнида санитария талабларига тўлиқ риоя қилиш ва турли касалликлардан эҳтиёт чораларини кўриш масалалари ҳам муҳокама қилинди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Маълумотлар кўра, ўтган йил якунлари бўйича Ўзбекистонда 1500га яқин сайёҳлик фирмаси ҳамда 1188та турли даражадаги меҳмонхоналар фаолият кўрсатмоқда. Мамлакатга хориждан 6,7 миллион сайёҳ ташриф буюрган.
Йиғилишда сўнггида коронавируснинг туризмга таъсирини камайтириш борасида тезкор чора-тадбирлар режаси қабул қилинишига келишиб олинган.
Мавзуга оид
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026
80 минг аҳолига мўлжалланган дунёдаги биринчи сузувчи шаҳар лойиҳаси қайта тикланди
20:26 / 29.05.2026