Тошкентда автобус ҳайдовчисининг йўналишли такси билан пойга ўйнаши оқибатида йўловчи жароҳатланди
Ҳайдовчининг автобусни тўхтатишдаги кескин ҳаракати натижасида йўловчи йиқилиб, жароҳатланган
Жорий йилнинг 21 февраль куни 12-автобус саройи тасарруфидаги 130-йўналишда қатновчи автобус ҳайдовчиси М.У йўловчи ташиш қоидаларини қўпол равишда бузиб, йўналишли такси транспорт воситаси билан пойга ўйнаган.
“Тошшаҳартрансхизмат” хабарига кўра, ҳайдовчининг автобусни тўхтатишдаги кескин ҳаракати натижасида йўловчи Р.К йиқилиб, жароҳатланган.
Ушбу кўнгилсиз воқеа ижтимоий тармоқлардаги муҳокамаларга сабаб бўлди.
Автобус ҳайдовчиси йўловчи олиб юриш тартиб-қоидаларини қўпол равишда бузганлиги учун унга нисбатан Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан баённома тузилди. Ундан ташқари ойлик маоши ҳисобидан жаримага ҳам тортилган.
Бундан ташқари, 1-автобус саройи тасарруфидаги 15-йўналишда чиптачи бўлиб ишловчи К.Ф ҳаракат вақтида автобус салонида тамаки маҳсулоти истеъмол қилгани учун ойлик маошидан жарима тўлайдиган бўлди.
“Азиз йўловчилар! Агар сиз ҳам жамоат транспорти, хусусан, автобусларда кўнгилсиз ҳолатлар ва воқеаларга гувоҳ бўлсангиз бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 1062-ишонч телефонига хабар беринг. Зеро, бундай мурожаатлар тизимни тартибга солишда муҳим аҳамиятга эга”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
20:02 / 18.11.2024
Англияга пул эвазига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
17:10 / 18.11.2024
Тошкентда Аския бозори жойлашган ер инвесторга берилади
09:10 / 15.11.2024
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
21:21 / 13.11.2024